Yangiliklar

28.04.2016 - 11:26
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 25 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси айрим қонунчилик актларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
27.04.2016 - 11:30
Дунёга донг таратган алломаларнинг бугунги ворислари ҳам том маънода ўзлигини намоён қилмоқда.
27.04.2016 - 11:25
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 25-26 апрель кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди.
27.04.2016 - 11:01
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 25 апрель куни расмий ташриф билан Москвага келди.
15.03.2016 - 10:20
Joriy yilning 1-6-mart kunlari Kiprning Protaras shahrida matematika fani bo‘yicha “SEEMOUS” o‘ninchi xalqaro olimpiadasi o‘tkazildi. Unda Mirzo Ulug‘bek nomidagi O‘zbekiston Milliy universiteti jamoasi ikkita oltin medalni qo‘lga kiritdi.
07.03.2016 - 20:17
Муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар, дилбар қизларим! Она табиат чирой очиб, атроф-муҳит яшил либосга бурканиб, баҳор нашидаси тобора кучайиб бораётган айни шу фусункор айёмда сиз, азизларимни, сизларнинг тимсолингизда бутун Ўзбекистон хотин-қизларини 8 март байрами билан чин қалбимдан табриклашни ўзим учун катта бахт деб ҳисоблайман.
13.01.2016 - 20:55
Hurmatli askar va serjantlar, ofitser va generallar, Qurolli Kuchlarimiz faxriylari, qadrli yurtdoshlar! Sizlarni mamlakatimiz hayotidagi qutlug‘ sana – Vatan himoyachilari kuni va Qurolli Kuchlarimiz tashkil etilganining 24-yilligi bilan chin qalbimdan samimiy muborakbod etish menga ulkan mamnuniyat bag‘ishlaydi.
09.01.2016 - 11:05
7 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Парламент қуйи палатасининг мажлиси кун тартибига киритилган масалалар аввалроқ сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг депутатлар гуруҳи йиғилишларида атрофлича муҳокама қилиниб, уларни янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилган эди.
01.01.2016 - 23:27
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мамлакатимиз аҳолисига Янги йил табригини йўллади. “Азиз ватандошларим! Мана шу файзли оқшомда байрам дастурхони атрофида тўпланиб ўтирган сиз, ҳурматли юртдошларимни, бутун Ўзбекистон халқини янги – 2016 йил билан самимий муборакбод этиб, барчангизга тинчлик-омонлик, сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга қут-барака тилашни ўзим учун катта бахт, деб биламан. Мана, азизларим, қадрдонларим, бугун биз вақтнинг азим дарёдек шиддат билан ўтишига яна бир бор гувоҳ бўлиб, янги йилга, ҳаётимизнинг янги бир довонига қадам қўймоқдамиз.